Тадбиркор аёллар учун кенг имконият
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятида тадбиркорликка қизиққан аёллар ва ёшлар учун янги бизнес ўқув маркази иш бошлади. У «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ташаббуси ҳамда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди кўмагида ташкил этилди.
— Эндиликда ушбу марказ орқали вилоят хотин-қизларига тадбиркорлик фаолиятини бозор талабларидан келиб чиқиб йўлга қўйиш, сармояни тўғри сарфлаш, иш фаолиятини кенгайтириш каби муҳим назарий ва амалий кўникмалар ўргатиб борилади, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Малика Мамадиярова. — Машғулотларга халқаро ҳамкорларимиз бевосита жалб этилади.
Марказнинг очилиш маросимида халқаро ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам иштирок этиб, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги ҳамда бизнесда бозор рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг