Табиат — болалар нигоҳида
Айни кунларда юртимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Мактабгача таълимда тарбия ойлиги” давом этмоқда.
Эътиборлиси, мазкур ойлик доирасида болажонлар ўртасида турли тадбирлар, учрашувлар, мусобақа ва танловлар ташкил қилинаётир.
“Яшил сайёра” ва “Табиат — болалар нигоҳида” мавзуидаги расмлар танлови ана шулардан биридир. Унда ўқувчилар ўз қўллари билан яшил сайёрамизни акс эттиришди.
Бундай тадбирлар болажонларда она табиатни асраш, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш каби туйғуларни шакллантиришга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг