"Сузук ота" ҳужжатли фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

11:01 05 Ноябрь 2020 Маданият
1073 0

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар cтудияси“ ДУК томонидан суратга олинган "Сузук ота" ҳужжатли фильми Туркияда ўтказилган ”V Ҳужжатли фильмлар фестивали"да ғолиб бўлди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

"Сузук ота" ҳужжатли фильмининг режиссёри Мурод Одилов, сценарий муаллифи Аъзам Исъҳоқов бўлиб, ушбу фильм Ҳазрати Сузук отанинг ҳаёти ва ислом дини тараққиётига қўшган ҳиссасига бағишланади.

Фестиваль ташкилотчиларининг хабар беришича, пандемия даври бўлганлиги сабабли, ғолибларни тақдирлаш маросими Истанбулда эмас, Усмония губернаторлиги ҳомийлигида Усмония шаҳрида жорий йилнинг 13 ноябрь куни ўтказилади ва 5 та хорижий телеканал орқали жонли эфирга узатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер