Сувлиариқда 2,4 км масофада пиёдалар йўлаги барпо этилмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ёзёвон туманининг бир неча маҳаллалари ҳудудидан «Андижон – Тошкент» халқаро магистрал йўли ўтган. Кейинги йилларда серқатнов катта йўл бўйича тадбиркорлик муҳити яратилиб, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, савдо дўконлари қад ростламоқда.

Туманнинг «Сувлиариқ» МФЙ ҳудудида ҳам тадбиркорлик фаолияти ривожланиб, тобора гавжумлашиб бормоқда. Қолаверса, катта йўл бўйлаб мактаб ўқувчилари ҳар куни таълим даргоҳига, аҳоли вакиллари ишга қатнайди. Айни кунларда уларнинг катта йўл ёқасида хавфсиз ҳаракатланишлари учун 2,4 км пиёдалар йўлаги ётқизилмоқда.
—Бу юмуш Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда, — дейди корхона мутахассиси Акмалжон Хурсанов. — Бунинг учун 350 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиши назарда тутилган.

Пиёдалар йўлаги йўлнинг ушбу қисмида хавфсиз ҳаракатланиш ҳамда автоҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг