Сув ресурсларини тежаш — бугунги кун талаби

14:19 26 Февраль 2025 Жамият
261 0

Фахриддин БОЗОРОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда глобал иқлим ўзгариши ва ресурс танқислиги шароитида суғориш тизимларини модернизация қилиш ва илғор технологияларни кенг жорий этиш орқали сув исрофгарчилигининг олдини олиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида сув таъминоти ва санитария тармоқлараро ишчи гуруҳи аъзолари, дахлдор вазирлик ва идоралар, Швейцария элчихонаси ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтган учрашувда бу ҳақда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

— Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Президент Шавкат Мирзиёев томонидан сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, бу борада экспертлар билан мулоқотлар ўтказишдан иборатдир, — дейди Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари ўринбосари Андрин Финк. — Хусусан, анжуманда сув хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса, насослар орқали суғориладиган экин майдонлари самарадорлигини ошириш борасидаги ишларга кенг тўхталиб ўтилди.

Тармоқ ишчи гуруҳи аъзолари юртимизда сув ресурслари, сув таъминоти ва канализация секторини барқарор ривожлантириш бўйича ҳукумат ҳамда халқаро ҳамкорлар ўртасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирган ҳолда фаолиятни давом эттиришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер