Сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш янада яхшиланади — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фермер хўжаликлари бевосита уларга хизмат кўрсатувчи туман ирригация бўлими томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олишини таъминлашга, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи туман ирригация бўлимлари томонидан белгиланишига эришилади.
Шунингдек, сув истеъмоли режалари туман ирригация бўлимлари томонидан тузилиши ва тасдиқланиши, жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш ҳам туман ирригация бўлими томонидан амалга оширилишига хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг