Суронли йилларни кўрган шаҳарга фотосаёҳат

23:08 06 Апрель 2021 Дунё
1185 0

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ ("Халқ сўзи")

Истанбул — Бурса — Изник саёҳатимиз шу йўналишда давом этди. Даврларнинг не не суронли йилларини кўрган шаҳарлардан қолган обидалар бугунги авлодлар учун тарихий ҳақиқатларни очиб берувчи улкан мерос бўлиб турибди.

Туркияда 3 та Аё София мажмуаси бор. Истанбул, Изник ва Трабзон шаҳарларида. Истанбулдаги энг катта ва энг қадими Аё София ибодатхонаси ҳақида маълумот берган эдик. Бу галгиси эса Изник шаҳридаги, маълумотларга қараганда бу ибодатхона ҳам VI асрда император Юстиниан буйруғига биноан барпо этилган. Маълум даврларда мажмуа христианлар ибодатхонаси сифатида фаолият юритган бўлса, Византия империясидан Усмонийлар империясига ўтгач, ислом дини учун масжидга айлантирилган.

Йиллар давомида кучли зилзилалар, ёнғинлар, урушлар натижасида катта талофат кўрган бу қадимий маскан 2007 йилдаги қайта таъмирланди. 2011 йилдан бошлаб эса яна қайта ҳам музей, ҳам масжид сифатида хизмат кўрсата бошлади.

***

Изник шаҳрида Изник кўли ҳам бор. Ўтган 2020 йилда бу кўл сувлари пасайиши оқибатида кўл тубидан милоддан аввалги IV асрга тегишли черков қолдиқлари топилган.

Нажмиддин Абдулазизов, журналист,
Ҳасан Пайдоев("Халқ сўзи") олган суратлар

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер