Сурхондарёдаги «заправка»да «Damas» ёниб кетди

19:49 09 Июль 2025 Жамият
333 0

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида жойлашган «заправка»да «Damas» ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 9 июль куни соат 12:40 да Қумқўрғон тумани «Сурхон соҳили» МФЙда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида «Damas» русумли автомашина ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Манзилга 12-Ёнғин қутқарув қисмидан 1 та ёнғин қутқарув экипажи соат 12:45 да етиб борган ва 12:47 да алангани ўраб олган. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса ёнғинни тўлиқ ўчирган.

ФВБга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер