Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

09:35 09 Февраль 2026 Жамият
301 0

Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖ ҳудудида 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари тегишли рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан кесилганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш мақсадида ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Шундан сўнг, мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер