Сурхондарёда “Спарк” автомобили поездга тўқнашиб кетди

17:14 08 Декабрь 2023 Жамият
599 0

Фото: “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ Ахборот хизмати

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ Ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилди:

Бугун, жорий йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 08:47 да Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган (йўл белгилари ва сигнализацияси ўрнатилган) темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд фавқулодда тормозланганига қарамай Спарк русумли енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Мазкур ҳолат автомашина ҳайдовчиси томонидан “Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш” қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, бироқ поезд йўловчилари жабрланмаган. Спарк автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эса воқеа ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер