Сурхондарёда ота фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлиб келган
Ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.
Мазкур видеохабардаги ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлганлиги аниқланди.
Ушбу видеохабар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъминланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг