Сурхондарёда «Nexia» бошқа енгил автомобиль билан тўқнашиб, темир устунга бориб урилган
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 8 ноябрь куни «Nexia» бошқа «Nexia» билан тўқнашиб, темир устунга бориб урилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Тасмасой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Унда 1997 йилда туғилган «Nexia» ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидабузарликлари натижасида ҳайдаб кетаётиб, 1987 йилда бошқарувидаги «Nexia» автомобили билан тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан кейин ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги металл устунга бориб урилган.
ЙТҲ натижасида оқ рангли «Nexia» автомобилидаги йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг