Сурхондарёда майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди

16:57 22 Ноябрь 2023 Жамият
193 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Қ фуқаро Ж.У билан ўзаро тил бириктириб, ўз уйида 114 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 425,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер