Сурхондарёда катта кураш мусобақаси ўтказилади. Бош соврин «Chevrolet Onix» автомобили
Фото: "Халқ сўзи"
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали доирасида миллий кураш мусобақаси ҳам ўтказилади. Беллашувнинг мутлақ ғолиби «Chevrolet Onix» автомобили билан тақдирланади.
Кураш мусобақасида эркаклар ўртасида -66, -81 +81, хотин-қизлар ўртасида -63, +63, ёшлар ўртасида -65 кг вазн тоифаларида ғолиблар аниқланади.
3-4 май кунлари ўтказиладиган беллашувларда нафақат юртимизнинг, балки қўшни республикаларнинг ҳам номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг