Сурхондарёда Фермерлар ва томорқа ер эгалари кенгашининг сохта ходими ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ҳ. фуқаро Н.Т.га ўзини гўёки Сариосиё тумани фермерлар ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси деб таништириб, туманнинг “Теракзор” маҳалласи ва “Жаробод” қишлоғи аҳолисига субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб бериши эвазига ундан 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг