Сурхондарёда «Cobalt» газ қувурига бориб урилди

15:38 06 Ноябрь 2024 Жамият
316 0

Фото: Энергетика вазирлиги

Сурхондарёда «Cobalt» газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати юз берди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 6 ноябрь куни вилоятнинг Сариосиё туманидаги Боғистон МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Бунинг оқибатида соат 11:00 дан Боғистон ва Газарак МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Таъкидланишича, авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер