Сурхондарёда 900 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

12:30 02 Февраль 2022 Жамият
1068 0

Сурхондарёда 900 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.Т.» фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. хўжаликка наслли чорва моллари сотиб олиш учун банк муассасасидан ажратилган 900 млн сўм кредит маблағини белгиланган мақсадларда сарфламасдан нақдлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер