Сурхондарёда 299.2 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди

20:43 22 Декабрь 2022 Жамият
715 0

Иллюстратив фото

2022 йилнинг 11 ойи давомида жами 895 та ҳолатда 299.2 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди. Бу Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан жойларда ер ва кадастр назоратини амалга ошириш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари натижасида маълум бўлди.

Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 682 та, аҳоли пунктлари ерларда 44 та, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 32 та, тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда 3 та, ўрмон фонди ерларда 13 та, сув фонди ерларда 15 та ҳамда захира ерларда 106 тани ташкил этди.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида 895 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 471 таси фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилди. Ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 307 та ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларга асосан 85 та ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди. Бошқа ҳолатлар бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Шунингдек, расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун 45 та ҳолатда прокуратура органларига ҳамда 7 та ҳолатда мажбурий ижро бюросига юборилди.

Бундан ташқари, вилоят бўйича жами 156 та ҳолатда 1146 гектар ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланиб, 16 та ҳолатда 398 гектар ер майдонлари бўйича судларга даъво аризалари ҳамда 140 та ҳолатда 748 гектар ер майдонлари бўйича маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар киритилди, шундан 31 та ҳолатда 269,2 гектар ер майдонларининг туман ҳокимликлари захирасига қайтарилиши таъминланган.

Ер ва кадастр назорати тадбирлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер