Сурхондарёда 2026 йил якунига қадар қуввати 2017 МВт бўлган қуёш ва ИЭСлари ишга туширилади

15:26 13 Март 2023 Иқтисодиёт
741 0

Сурхондарё вилоятида 2026 йил якунига қадар умумий қуввати 2017 МВт бўлган қуёш ва иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.

Хусусан:

— 2023 йил якунига қадар Шеробод туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади;

— 2026 йил якунига қадар Ангор туманида Германиянинг «Сиеменс Энергй», Франциянинг «ЕДФ», Нидерландиянинг «Стоне Cитй Энергй» компаниялари томонидан қуввати 1560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер