Сурхондарё пахта ҳосилида ҳам биринчи бўлишни мақсад қилмоқда

18:24 07 Август 2024 Жамият
410 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Вилоят ҳокими Термиз, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Пахта ҳосилини нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида Термиз туманида 48 та, Жарқўрғон туманида 158 та, Қумқўрғон туманида 230 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ўтказилган семинарлар давомида гуруҳлар, жалб қилинган техникаларнинг тайёрлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Сурхондарё пахта ҳосилида биринчи бўлишни мақсад қилмоқда. Шу мақсадда ҳудуд ва гуруҳ раҳбарларига йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Маълумот учун, 2024 йил пахта ҳосили учун воҳада 72 минг гектар майдонда чигит қадалган бўлиб, шундан Термиз туманида 2 минг гектар, Жарқўрғон туманида 7 минг 140 гектар, Қумқўрғон туманида 7 минг 496 гектар майдондаги экинлар баравж.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер