"Супер" контракт учун аризалар 10-октябрдан кейин қабул қилинади
Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа соҳага оид долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
«Оширилган контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентларга 10 октябргача вақт керак бўлади. Чунки ОТМлар талабаликка тавсия этилган талабалар билан керакли жараёнларни бажариб бўлганидан кейин ушбу масала билан шуғулланишни бошлайди.» дейди Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг