Судларга жарима ва давлат божлари ҳисобидан иш ҳақи белгиланади
Шавкат Мирзиёев “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Ҳужжатга асосан, Молия вазирлигига суд тизимининг судьялари ва ходимларининг моддий таъминотини 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджетига ўтказиш ва уларнинг иш ҳақини ошириш бўйича таклиф киритиш топширилмоқда.
Хорижий давлатларда суд тизимининг моддий таъминоти тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Судлар тайинлаган жарима ва давлат божларининг 40 фоизи (ўртача 260 млрд сўм) суднинг бюджетдан ташқари фондига йўналтирилмоқда ва унинг ҳисобидан ўзларига иш ҳақи берилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг