Судьялар корпуси вакиллари 17 нафарга кўпайди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан 17 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, уларнинг барчаси Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли тамомлаган магистрлар ҳисобланади.
Кенгаш қарорига кўра:
Аббасов Жалолиддин Субхонович – беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Абдуллаев Нурулла Абдулла ўғли – беш йил муддатга Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Абдуллаев Шермуҳаммад Рўзиматович – беш йил муддатга Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси лавозимига;
Абдурахимов Бехзод Баходирович – беш йил муддатга Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Ахадова Наргиза Баходировна – беш йил муддатга Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Мусабоев Жахонгир Собирович – беш йил муддатга Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Нармухамедов Абдулла Абдимажитович – беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг судьяси лавозимига;
Обидов Лазизбек Исмоилович – беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Одашев Абдуллажон Одилжонович – беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Равшанов Хуршид Сагдуллаевич – беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Рахимов Бобир Истамович – беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига;
Сафаров Умиджон Хакимжонович – беш йил муддатга Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Ҳакимов Умиджон Хамидович – беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимига;
Ханаев Умидджан Умаралиевич – беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига;
Хурсандов Жамшид Нусратович – беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг судьяси лавозимига;
Шерматов Шохдиёр Бахтиёрович – беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимига;
Қурбанов Исомиддин Бахритдинович – беш йил муддатга Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг