“Sturgeon Capital LTD” — IT-Parkнинг янги ҳамкори
IT-Park “Sturgeon Capital LTD” (Буюк Британия) инвестиция фонди билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.
“Sturgeon Capital LTD” — Марказий Осиё ва Кавказдаги Янги Ипак йўли минтақасига инвестиция киритишда 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Британиянинг инвестицион компаниясидир.
Учрашувда томонлар Ўзбекистондаги технологик экотизим, стартап-сегментлар ва венчур молиялаштиришни ривожлантириш, хусусан, қўшма молиялаштириш моделини ва аниқ стартап лойиҳаларига инвестиция киритиш имкониятларини аниқлаш, баҳолаш ва келишиш жараёнини ишлаб чиқиш, стартап лойиҳаларни молиялаштириш каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг