«Сўз эркинлиги нолга туширилди». Дунёнинг етакчи ОАВ Россияда фаолиятини тўхтатмоқда
Иллюстратив фото
Кеча Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучларининг ҳаракатлари ҳақидаги сохта маълумотлар учун жиноий жазо тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Унда қасддан сохта маълумот учун 700 минг рублдан 1,5 миллион рублгача жарима ёки 3 йилгача қамоқ жазоси; мансабдор шахслар, уюшган гуруҳ томонидан сунъий далиллар яратган ҳолда ёки нафрат ёки адоват асосида яратилган қасддан ёлғон сохта маълумотлар учун 3 миллион рублдан 5 миллион рублгача жарима ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; оғир оқибатларга олиб келган қасддан ёлғон сохта маълумот учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар назарда тутилган. Ушбу қонунинг қабул қилиниши билан дунёнинг кўплаб етакчи ОАВ Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда.
Жумладан, биринчилардан «Bloomberg” ва «CNN» Россияда ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
«Россияда янгиликлар тўплашни вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилганимиздан жуда афсусдамиз. Ҳар қандай мустақил мухбирни жиноятчига тенглаштиришга қаратилган Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш қилинган жойда оддий журналистика кўринишини сақлаб қолишнинг иложи йўқ», дейди ушбу қарорга изоҳ берган «Bloomberg» бош муҳаррири Жон Миклетувейт.
Кейинроқ Канаданинг «CБC» телеканали ҳам журналистлар учун хавф-хатар туфайли Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
«Republic» нашри ҳам материалларни ёритиш нуқтаи назарини ўзгартиришга мажбур бўлганини маълум қилди
«Republic» «махсус ҳарбий операция» ҳақидаги айрим материалларни учириши ва айримларини ўзгартириши керак бўлади. Бундан ташқари, келажакда биз Украина воқеаларини оператив ёритишдан воз кечишга мажбурмиз. Бунга мажбур бўлганимиз учун ўқувчилардан узр сўраймиз», дейилади нашр томонидан берилган изоҳда.
«Кольта» нашри ҳам худди шундай тартибда фаолиятини давом эттиришини билдирди.
«Энди сўз эркинлиги нолга туширилди. Биз эса бундай шароитда бир муддат жим туришни адолатдан деб биламиз», дейилади нашрда.
Шундай қарорга «The Bell» онлайн нашри мутасаддилари ҳам келишди.
«Жиноят кодексига Россия қуролли кучларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида сохта маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги тузатишлар қабул қилингандан сўнг, журналистлар учун шахсий хавф янги босқичга кўтарилди. Шу муносабат билан биз «махсус ҳарбий операция»ни ёритишни бутунлай тўхтатишга қарор қилдик», дейилади нашр баёнотида.
«BBC News» рус хизмати Россиядан ташқарида ишлашда давом этишини маълум қилди.
«Бу қонун мустақил журналистика жараёнини жиноий жавобгарликка тортади. Бу бизда «BBC News»нинг Россиядаги барча журналистлари ва ёрдамчи ходимларини ишини вақтинча тўхтатиб қўйишдан бошқа иложимиз қолмаётгани кўрсатмоқда. Биз эса ушбу бахтсиз ҳодисанинг тўлиқ оқибатларини баҳолаймиз», дейди «BBC» бош директори Тим Дэйви.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг