Солиқ қўмитаси янги кўринишини тақдим этди
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун янги кўринишда намоён бўлмоқда.
Янги тимсол анъанавий давлат рамзларини ўзида акс эттириб, замонавийлик ва аниқлик асосида ифода этилган.
Ранглар ечими иккита асосий рангдан таркиб топган – кўк ва кулранг-олтин.
Кўк ранг давлат рамзларида фойдаланилади. Бу ишончлилик ва қатъийлик белгиси.
Кулранг-олтин – бу фаровонлик ифодасидир. Бунда мўътадил, ёрқин бўлмаган соя тимсолга хотиржамлик ва ишонч ҳиссини қўшади.
Тимсолнинг марказида афсонавий Ҳумо қуши жойлашган. У Ўзбекистонда бахт, эркинлик ва меҳрибонлик қуши ҳисобланади. Гералдик услубда ифодаланган бўлиб, у давлатчилик ва қатъиятлиликни намоён этади.
Қанотлар марказидаги қозон шакли эса, солиқ тушумларининг давлат бюджети кўринишида битта жойга йиғилиб, кейинчалик қайта тақсимланишини англатувчи солиқ хизмати органлари фаолиятининг асосий функцияларига ишора ҳисобланади.
Қушнинг ёйилган қанотлари очиқлик ва ҳалолликни англатади, 14 та қирраси мамлакатимиз ҳудудлари ва Тошкент шаҳри тимсолидир.
Қушнинг ортида кўтарилаётган қуёш ёруғликни, янгиланаётган давлатнинг ёрқин йўлини ифодалайди.
Юқори қисмида рамзий маънода ташкилотнинг фаолиятини акс эттирувчи қозон, тангалар орасида эса саккиз қиррали юлдуз жойлашган.
Қозондаги тангалар ва юлдуз мамлакатнинг солиқ тизимини, юлдуз эса бутун тизимнинг ишлашини таъминлайдиган Солиқ қўмитасини англатади.
Биз худди коворкинг кўринишида
Концепция ташриф буюрувчилар билан мулоқотда қулайликни ҳис этишларига кўмаклашишга қаратилган.
- Ҳамкорликда ишлаш учун умумий майдон.
- “Ўзаро тенглик” асосига қурилган мулоқотлар.
- Қулай шароит.
- Дўстона муҳит.
Илиқликни ва дўстона кайфиятни ҳис этишларига кўмаклашувчи қулай сервис.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг