Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади
Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича:
чек бермаслик;
банк картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш;
банк картаси орқали тўлов амалга оширилганда маҳсулотни қиммат сотиш;
маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотни маркировкасиз сотиш ва шунга ўхшаш солиқ ҳуқуқбузарликларига дуч келганда Солиқ мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» бўлими орқали мурожаат қолдириши лозим.
Йўлланган мурожаат солиқ органлари томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топган тақдирда ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 20 фоизи мукофот сифатида истеъмолчига тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг