Солиқ органлари томонидан бир ҳафтада 1 741 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 1 741 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган
584 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1157 нафар шахсга нисбатан 369,1 млн.сўм маъмурий жарималар қўлланилди.
Жумладан:
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 6 нафар шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 1,1 млн.сўм,
- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 28 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 24,1 млн.сўм;
- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулк ка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 78 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 13,4 млн.сўм;
- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 168 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 28,9 млн.сўм;
- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 180 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
176-моддаси 1-қисмига асосан 31 млн.сўм;
- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 351 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 60,4 млн.сўм;
- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 26 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 44,7 млн.сўм;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 320 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 16,5 млн.сўм маъмурий жарималар қўлланилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг