Сохта ДХХ ходими жиноят устида қўлга олинди
Фото: Архив сурат
Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р дан пул олаётганда ушланди.
Аниқланишича, Т.И ўзини туман халқ таълими бўлими мудири У.Р га «ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходими» сифатида таништириб, унинг устидан ариза тушганини маълум қилган. Бўлим мудири ҳар ойда мактаб директорларидан пул талаб қилиб келаётганини, яқинда юқори лавозимга қўйилган аёлдан катта миқдорда пора олганини исботловчи аудио ва видео ёзувлар борлигини айтиб, уни жавобгарликдан қутқариб қолиш эвазига 15 миллион сўм талаб қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг