Соҳибқирон маҳалласи оғир ҳудуд тоифасидан чиқарилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Қўрғонтепа туманидаги Соҳибқирон маҳалласи йил бошида иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан оғир ҳудудлардан бири эди. Қисқа муддатда амалга оширилган ибратли ишлар туфайли маҳаллада ишсизликка барҳам берилиб, аҳолининг доимий даромади таъминланди.
— Маҳалла еттилиги хонадонимизга келиб, оилавий шароитимизни ўрганганидан кейин турмушимиз ўзгарди, — дейди меҳнат фахрийси Холтожихон Жўраева. — Ажратилган кредит маблағи эвазига томорқада иссиқхона барпо этдик. Ҳозир бу ерда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маҳалламиздаги савдо дўконларига етказиб бермоқдамиз. Ўғлим савдо дўконлари ташкил этди. Келиним аёллар сартарошхонаси, чеварчилик, қандолатчилик цехи барпо этиб, ўнлаб янги иш ўринларини яратди.
Маҳаллада аҳолини доимий даромад манбаига эга қилиш мақсадида 102 нафар фуқарога 1 млрд. 317 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. 310 та хонадонда 6 та йўналишда қўшимча даромад берилди. 50 дан ортиқ янги лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши туфайли ҳунармандчилик, касаначиликка асос солинди. 56 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошлади. Бунинг ортидан давлат бюджетига бир ойда қўшимча 22 миллион 400 минг сўм фойда келтирмоқда. Яқинда камбағаллар сафида бўлган фуқаролар эндиликда иш берувчига айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг