Собиқ суд биноси боғчага айлантирилди
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-тур доирасида Тошкент вилоятида болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови ва Ўзбекистон педагогик коллежларида дуал таълимнинг жорий этилишини намойиш этди.
Пресс турда қайд этилишича, Тошкент туманининг Келес шаҳарчасидаги 12-сонли «Олтин балиқча» деб номланган ДМТТ «ANGELSY FOOD» МЧЖ ХКнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинди. Собиқ суд биноси реконструкция қилиниб МТТга айлантирилди.
Ушбу ДМТТ янги шаҳар марказида бўлиб, қуввати 480та ўринни ташкил этади, шунингдек, ушбу ДМТТ 540 нафар болаларни қамраб олиш учун тайёрлов гуруҳларини очган (реконструкциядан аввал 280та жой эди).
«Олтин балиқча» ДМТТнинг ёрқин хусусиятлари шундаки унда сунъий газон ётқизилган кичик стадион, баскетбол ва футбол ўйингоҳ эга спорт майдончаси мавжуд.
МТВ ва «ANGELSY FOOD» МЧЖ ХК ўртасидаги ҳамкорлик Давлат хусусий шериклик кўринишидаги ҳамкорлик бўлиб, негизида филантропик (ҳомийлик) фаолият ётади. Бу турдаги ўзаро муносабатлар асосида кейинчалик ўз ҳомийлигига олган МТТларни яқин қарамоғига олиш эвазига муайян имтиёзларга эга бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг