Дилором Тошмуҳаммедова сенаторликка сайланди
27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга Тошкент шаҳридан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
“Адолат“ социал-демократик партияси матбуот хизматининг “Халқ сўзи“га маълум қилишича, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳамедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Дилором Тошмуҳамедова Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг