Собиқ куч ишлатар тизим вакили Япониянинг янги бош вазири бўлди
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) янги раҳбари Сигэру Исиба Вакиллар палатаси томонидан мамлакат бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда «Kyodo» ахборот агентлиги хабар берди.
Сигэру Исиба 2007-2008 йилларда Япония мудофаа вазири бўлиб ишлаган ва бу даврда мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга эътибор қаратган. Унинг фаолияти Япониянинг иттифоқчилар, хусусан, Қўшма Штатлар билан ҳарбий ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан ажралиб турарди.
Сигэру Исиба собиқ бош вазир Фумио Кисида ўрнини эгаллади ва Япониянинг заифлашган иқтисодиёт ва хавфсизлик тизимлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлади. Янги ҳукумат раҳбари тез орада ўз кабинетини шакллантириш учун сайлов ўтказиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, Исибанинг сайловларни қисқа фурсатда ўтказиш қарори мухолифат партияларининг танқидига сабаб бўлган. Уларнинг таъкидлашича, сайловни расман бош вазир бўлмасдан олдин эълон қилиш «ҳурматсизлик» ва «конституцияга зид» қарор бўлган.
Хабарларга кўра, янги Бош вазир қуйи палатани 9 октябрь куни тарқатиб юбориши кутилмоқда. Бу унинг асосий муаммолар билан курашишдаги асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилган.
Манбалар Мудофаа вазирлигини генерал Накатани, Ташқи ишлар вазирлигини эса собиқ мудофаа вазири Такэси Ивая, Вазирлар Маҳкамасининг собиқ бош котиби Кацунобу Като Молия вазири бўлишини тахмин қилишмоқда.
Исиба, шунингдек, қўшни давлатлар билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали Япония мудофаасига устувор аҳамият бериши тахмин қилинган. Хусусан, у Хитой ва Тайван ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда, НАТОга ўхшаш коллектив хавфсизлик гуруҳини яратишни таклиф қилганди.
Аввалроқ, солиқ тўловчилар 8 ойда 16 триллион сўм солиқ имтиёзларидан фойдалангани хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг