Эквадорнинг собиқ президенти ноқонуний қурол сақлагани учун ҳибсга олинди

13:17 05 Июнь 2020 Дунё
924 0

Эквадорнинг собиқ президенти Абдал Букарам ноқонуний қурол сақлагани учун полиция томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда мамлакат прокуратураси томонидан Twitter ижтимоий тармоғида хабар берилди.

Маълум бўлишича, Эквадор прокуратура Ижтимоий хавфсизлик касалхонасига дори-дармон сотиб олишдаги коррупция ҳолати бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида собиқ президентнинг Гуаякилда жойлашган уйида тинтув ўтказган.

"Ҳеч бир рухсатномасиз ўқотар қурол топилганидан кейин у ҳибсга олинган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, парламент қарори билан 1996-97 йилларда олти ойлик бошқарувдан сўнг ўз лавозимидан четлатилган собиқ давлат раҳбари тахминан 20 йил давомида Панамада қувғинда бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер