Сирдарёда татаристонлик шифокорлар иштирокида жарроҳлик амалиётлари бўлиб ўтди

11:45 15 Ноябрь 2023 Жамият
236 0

Шу кунларда юртимизда Татаристон тиббиёти кунлари давом этмоқда.

Ҳамкорлик доирасида Республика шошилинч ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига Татаристон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг травматолог, ортопед, торакал жарроҳлари ташриф буюрди.

Ташриф давомида хорижлик мутахассислар сирдарёлик тиббиёт ходимлари билан биргаликда фуқаролар учун тиббий кўриклар ташкил қилиб, беморларга ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.

Шунингдек, ҳамкорликда бир неча анъанавий очиқ жарроҳлик усулидаги ва қатор юқори технологик операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер