Сирдарёда Қизил китобга киритилган бургутни тутқунликда сақлаб келган шахс жаримага тортилди

19:55 20 Февраль 2025 Жамият
359 0

Фото: Экология вазирлиги

Сирдарё вилоятида фуқаро Қизил китобга киритилган бургутни ноқонуний тарзда сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан келиб тушган мурожаат асосида ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида Боёвут туманида фуқаро Й.А. томонидан йиртқич қуш — Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бургут ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга БҲМнинг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

«Қуш тиббий кўрикдан ўтказилганидан сўнг табиат бағрига қўйиб юборилади», дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер