Сирдарёда қарийб 50 минг долларни «майдалаб» бераётган шахслар қўлга тушди
Сирдарё вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.А. ва А.Р. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Х.га 49 минг АҚШ долларини 595,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг