Сирдарёда «мусоровоз» ва «Nexia-3» иштирокида ЙТҲ юз берди

12:06 13 Март 2025 Жамият
251 0

Фото: Сирдарё вилояти ЙҲХБ

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида «Isuzu» ва «Nexia-3» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, ҳодиса бугун, 13 март куни соат 10:00 лар атрофида Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг 137-километрида юз берган. «Янгиер—Гулистон» йўналишида «Nexia-3» русумли енгил автомобиль ҳамда чиқинди ташишга мўлжалланган «Isuzu» русумли махсус транспорт воситаси ўзаро тўқнашиб кетган.

Вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳатлари олган енгил машина ҳайдовчиси шифохонага етказилган. Ҳозирда фуқаронинг ҳолати аниқланмоқда.

Қўшимча қилинишича, айни вақтда ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер