Сирдарёда “InfoTeach — 2026”: Информатика фани ўқитувчилари рақамли таълимда янги босқичга чиқди
Сирдарё вилоятида информатика фани ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “InfoTeach — 2026” форуми юқори савияда бўлиб ўтди.
Мазкур анжуман 320 дан ортиқ ўқитувчининг билим ва касбий маҳоратларини янги босқичга олиб чиқишга, таълим тизимида рақамли трансформацияни жадаллаштиришга хизмат қилди.
Тадбир давомида рақамли таълим платформалари, дастурлаш асослари, киберхавфсизлик ва лойиҳа асосида ўқитиш методикалари бўйича назарий ва амалий тренинглар ўтказилди. Ўқитувчилар интерактив тестлар яратиш, Python дастурлаш ҳамда инновацион ўқитиш усулларини ўрганиш имконига эга бўлдилар.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг