Сирдарёда аёл 2 ойлик фарзандини 3 минг долларга пуллади

23:46 25 Февраль 2021 Жамият
1032 0

2021 йил 25 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1996 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси, Сирдарё туманида яшаб келаётган фуқаро И.С, ўзининг 2020 йил 1 декабрь куни туғилган ўзига қарам бўлган вояга етмаган ўғил фарзанди Б.Б ни тадбир иштирокчисига 3.000 (уч минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер