Сирдарё вилоятининг тўртта туманида ғалла ҳосили мўлжалдагидан анча юқори бўлди
Фото: “Халқ сўзи”
Вилоятнинг Оқолтин тумани 42700 тонна дон саранжомлаб олинган бўлса, Сардоба туманида 35550 тонна, Сайхунобод туманида 23350 тонна ва Сирдарё туманида 19068 тонна дон хирмони яратилиб, элу юрт тўкинчилигига ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшилди.
Жорий йил Сирдарё вилоятида ғалла ҳосили жуда баракали бўлди. Буни тўртта туман ғаллазорларининг деярли ярмидан ўриб-янчиб олинган ғалла ҳисобига мўлжалдагидан анча юқори ҳосил кўтарилгани тасдиқлаб турибди. Демак, ҳали ўриб улгурилмаган ғалла майдонларидаги ҳосил салмоғи ҳам юқоридаги рақамлардан кам бўлмайди. Бу эса фермер хўжаликларининг омбори донга тўлиб, даромади анча юқори бўлишини кўрсатиб турибди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг