Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Мавлонбердиев Отабек Турабекович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Отабек Мавлонбердиев мазкур тайинловга қадар Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Янги лавозимда у 2023 йил августидан буён ишлаб келаётган Бекзод Исматов ўрнини эгаллади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг