“Сирдарё ҳақиқати” газетаси бўлим мудири ўз хонасида кутубхона ташкил этди

12:43 26 Сентябр 2018 Маданият
7656 0
Foto: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. “Сирдарё ҳақиқати” вилоят газетаси бўлим мудири Муҳаммад Али Аҳмад (Мамадали Аҳмедов)нинг хизмат хонасидаги китоб жавонларида 600 тадан зиёд адабиёт бор.

Ва уни ҳеч шубҳасиз, ишхонадаги мўъжаз кутубхона ҳам дейиш мумкин. Зеро, мазкур таҳририятда бўлган таниқли шоирлардан бири ана шу хонани кўриб, “Бу жой таҳририят кутубхонасими?”, деб сўрагани ҳам бежиз эмас. Аслида ҳам шундай. Хонада сақланаётган адабиётлар таҳририят жамоасининг ижодий ишларида тез-тез асқатиб туради. Қолаверса, китоблар мутолаа учун ҳам бериб турилади.

Foto: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

Журналист Муҳаммад Али Аҳмаднинг китобсеварлигини нафақат вилоятда, балки мамлакатимизда кўпчилик яхши билади. Унинг бир вақтлар мактабга 30 та китоб совға қилганлиги ОАВда ҳам эътироф этилган эди.

Ҳозир Муҳаммад Али Аҳмаднинг уйида 5 минг адабиёт фондига эга шахсий кутубхонаси ҳам бор.

Foto: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер