Сирдарё делегацияси Токио шаҳрида кенг кўламли ва самарали ишбилармонлик мулоқотлари ўтказмоқда
Айни кунларда Токио шаҳрида бўлиб турган Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси Япониянинг етакчи компания ва корпорациялари раҳбарлари билан қатор самарали учрашувлар ўтказмоқда.
Навбатдаги учрашувлар Япониядаги элчихонамиз ташаббуси билан Phytopharma, New Silk Way Inc, Aomori Nousan, Sozo Kobo Co., Ltd., Washin Trading ҳамда Onodera User Run компаниялари раҳбарлари билан бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Учрашувлар давомида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, савдо-логистика ва хизматлар соҳаларида истиқболли ҳамкорлик йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, технология ва тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Мулоқотлар якунида ҳамкорликни тизимли равишда давом эттириш, аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва амалий қадамларга ўтиш бўйича келишувларга эришилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг