Швециялик спортчи таяниб сакрашда жаҳон рекордини янгилади
Фото: Getty Images
Швециялик спортчи ёпиқ иншоотларда таяниб сакраш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
22 ёшли Арман Дюплантис бу сафар 6 метр 19 сантиметр баландликни забт этган. Спорт ушбу муваффақиятга Белградда бўлиб ўтган мусобақада эришга. У дастлаб 5 метр 61 сантиметр баландликка сакраган. Учинчи уринишда эса рекорд натижани қайд этган.
Арман учун бу учинчи жаҳон рекорди ҳисобланади. У илк бор 2020 йилда Туринда 6 метр 17 сантиметр баландликка сакраб, рекорд қайд этган эди. Худди ўша йили Глазгода 6 метр 18 сантиметрга сакраб, ўзининг рекордини янгилаганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг