Шуҳрат Жумаев: “Ватаним тақдирига бефарқ эмасман”
“Ватаним тақдирига бефарқ эмасман”, дейди термизлик жисмоний имкониятим чекланган Шуҳрат Жумаев
— Сайлов бу — сизу бизнинг тақдиримиз, эртанги кунимиз учун дахлдор воқелик. Шу боис, жисмоний имкониятим чекланган бўлса-да, турмуш ўртоғим ва уч нафар вояга етмаган фарзандим билан Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби биносида ташкил этилган 270-сайлов участкасига келиб, Парламент ва маҳаллий кенгашлар учун кўрсатилган номзодларнинг энг муносибига овоз бердим. Сайлов участкасидан чиқиб, шаҳримиздаги Мустақиллик майдонига бордик, у ерда ўрнатилган улкан арча ва савдо ярмаркаларини томоша қилдик.
Шуни ҳам айтишим керакки, бу йил мен учун эсда қоларли бўлди. Имтиёзли тарзда Термиз давлат университети талабалигига қабул қилиндим. Оилавий шароитимизни инобатга олган ҳолда, шаҳар ҳокимлиги томонидан янги уй-жой билан таъминланадиган бўлдик. Инсон қадри ҳар нарсадан улуғланаётган мана шундай тинч, фаровон юртда яшаётганим учун беҳад шукроналар айтаман.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг