Шовотда янги корхона иш бошлади
Хоразм вилоятининг Шовот туманида "Адоритекс" МЧЖ томонидан яна бир ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1,5 млн. доллар миқдорида инвестиция йўналтирилиб, 250 та янги иш ўрни яратилди. Корхонада йилига 2 млн. дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг 2,5-3 млн. долларлик қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, вилоятда мавжуд 12 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2023-2025 йилларда пахтани қайта ишлаш йўналишида 3,6 триллион сўмлик 31 та лойиҳалар ишга туширилади.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг