Шўрчи ва Олтинсой туманида яшовчи 715 нафар йигит-қизга моддий ёрдам сертификатлари топширилди

19:48 13 Сентябр 2023 Жамият
509 0

Фото: “Халқ сўзи”

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар эртанги кунимиз эгалари учун ҳам кенг имкониятларни яратмоқда. Хусусан, ёшларни манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатлар уларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш, даромад олиш манбаларини яратишга хизмат қилмоқда.

Шўрчи туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилган тадбирда “Ёшлар дафтари”да турган Шўрчи ва Олтинсой туманида яшовчи 715 нафар йигит-қизнинг ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳоз, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ҳамда ўқиш, илм фан билан шуғулланиш, даволаниш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви харажатларини қоплаш учун 1 млрд 980 млн. сўмлик моддий ёрдам сертификатлари топширилди. Шунингдек, вилоят ва туманлар ташкилотлари томонидан ўзларига бириктирилган “қизил” тоифадаги ёшларнинг 123 нафарига турли меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур жиҳозлар тақдим этилди.

— Вилоятимизда ўтказилган хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 24 минг 63 нафар йигит-қизнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш йўллари белгилаб олинди, — дейди Сурхондарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Наргиза Мусаева. — Жорий йилнинг ўтган даврида уларнинг 16 минг 620 нафарига, шунингдек, “қизил” тоифага киритилган 17 минг 937 нафар йигит-қизга амалий ёрдам кўрсатилди. Шу жумладан, Шўрчи ва Олтинсой туманларида яшовчи “қизил” тоифага киритилган 3 409 нафар йигит-қизнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этилди.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер