Шўр ювиш тадбирини ўз вақтида ва сифатли бажариш зарур
Фото: Халқ сўзи
Мутахассисларнинг таъкидлашича, республикамизда суғориладиган экин майдонларининг 60-65 фоизи табиий шўрланишга мойил ҳисобланади. Минераллашган сизот суви ер юзасига яқин жойлашгани боис сув буғланиши тупроқда шўрланишни ҳосил қилади. Ерларнинг ҳосилдорлигини таъминлаш учун эса шўрни ювиш тадбири сув ва ҳаводек зарур.

Андижон вилояти Улуғнор туманида бўлиб ўтган амалий семинарда ушбу муҳим агротехник тадбирни сифатли ўтказиш, шу орқали ҳосилдорликни ошириш учун пухта замин ҳозирлаш юзасидан тавсиялар берилди.
— Ҳудудимиздаги 8,5 минг гектар майдон пахтачиликка мўлжалланган бўлиб, шундан 4 минг 100 гектар қисмида шўр ювиш ишлари олиб борилмоқда, — дейди Улуғнор туман ҳокими ўринбосари Нўмонжон Қирғизов. — Ернинг яхши етилиши ва экин экиш ишлари муддатида бажарилиши учун бу тадбирни ўз вақтида кечиктирмай, сифатли бажаришга ҳаракат қилинмоқда. Шу билан бирга шўрланган майдонларни ювиш учун сарф этиладиган сувдан унумли ва тежамли фойдаланишга, бир муддат ҳам назоратсиз қолдирмасликка алоҳида эътибор қаратиляпти.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг