Шифокорларнинг Президент билан бўладиган мулоқотигача «Call-center»га тиббиёт ходимларидан қанча мурожаат келиб тушди?
Ўзбекистонда Президент ва тиббиёт ходимларининг очиқ мулоқоти кутилмоқда. Айни пайтда бу борада ихтисослаштирилган «Call-center»га шифокорлар билан бирга оддий фуқаролардан ҳам ушбу соҳадаги шикоят ва таклифлар орқали ҳар куни мурожаатлар келиб тушмоқда.
Жорий йилнинг 15-25 декабрь кунлари жами 3799 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1917 таси тиббиёт ходимларидан, 1882 таси фуқаролардан.
Ушбу шикоят ва таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлимига мунтазам равишда юборилади. Айтиш жоизки, тиббиёт ходимлари мурожаатларининг 1281 таси (67%) ўз ечимини топган; 636 таси (33%) амалга оширилмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимига 1607 та мурожаат келиб тушган. Шундан 999 нафари (63 фоизи) тиббиёт ходимлари, 608 нафари (37 фоизи) фуқаролар;
Президент номига 182 та мурожаат келиб тушди, шундан 123 таси (68%) тиббиёт ходимлари, 59 таси (32%) фуқаролар;
Бундан ташқари, 2010 та бошқа тоифадаги аризалар келиб тушди.
Наманган вилояти етакчи бўлиб, ундан 288 та, Тошкент шаҳри — 205 та, кейин эса Қашқадарё вилоятидан — 167 та мурожаат келиб тушган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг